Жаҳон

“Ҳизбуллоҳ” Исроил ва АҚШга қарши урушга киряпти

Гуруҳ расмий манбалари Исроил ҳудудига дастлабки зарбалар берилганини маълум қилди.

“Ҳизбуллоҳ” Исроил ва АҚШга қарши урушга киряпти

Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Исроил ва АҚШга қарши урушга кираётганини расман эълон қилди. Ташкилотнинг баёнотига кўра, қарор минтақадаги сўнгги воқеалар, хусусан Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар фонида қабул қилинган.

 

Гуруҳ расмий манбалари Исроил ҳудудига дастлабки зарбалар берилганини маълум қилди. Айтилишича, нишонлар орасида ҳарбий объектлар ва чегарага яқин инфратузилмалар бўлган. Бироқ ҳужумлар кўлами, қурбонлар ёки етказилган зарар ҳақида ҳозирча мустақил тасдиқланган маълумотлар йўқ. Исроил армияси эса вазиятни назорат қилаётгани ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишга туширилганини билдиргани ҳақида маҳаллий ОАВлар хабар тарқатмоқда.

 

“Ҳизбуллоҳ” ўз баёнотида ҳаракатларини “қаршилик доирасидаги мажбурий жавоб” деб атаб, Исроил ва АҚШни минтақадаги кескинлик учун масъул деб кўрсатган. Ташкилот, шунингдек, ҳужумлар давом этиши мумкинлигини истисно қилмаган.

 

Таҳлилчилар фикрича, агар тўқнашувлар кенгайса, бу Ливан–Исроил чегарасида тўлиқ ҳарбий можарога айланиши ва Яқин Шарқдаги вазиятни янада издан чиқариши мумкин. Айниқса, Эрон, Исроил ва АҚШ ўртасидаги зиддиятлар фонида “Ҳизбуллоҳ”нинг очиқ уруш эълон қилиши минтақавий хавфсизликка жиддий таҳдид сифатида кўрилмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.