Жаҳон

Покистонда намойишчилар АҚШ консуллигига ҳужум қилди

Полиция билан тўқнашув оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган.

Покистонда намойишчилар АҚШ консуллигига ҳужум қилди

Бугун, 1 март куни Покистон жанубидаги Карачи шаҳрида АҚШ консуллиги биносига норозилик намойиши доирасида 500 га яқин киши бостириб кирди. Associated Press агентлигининг хабар қилишича, бу АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган ҳарбий зарбалар натижасида Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳоманаийнинг ҳалок бўлиши ортидан рўй берган.

 

Акцияда асосан шиа мазҳабига мансуб мусулмонлар иштирок этган, намойишчиларнинг кўпчилиги ёшлар ва фуқаролардан иборат.

 

Маҳаллий полиция ва ҳарбийлар намойишчиларни тарқатиш учун калтак ва кўздан ёз сиздирувчи газдан фойдаланган. Полиция вакили Муҳаммад Жаводнинг маълум қилишича, тўқнашувлар оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган, бир неча намойишчи эса турли даражада жароҳатланган.

 

Ҳодиса жойида хавфсизлик хизматлари намойишчиларнинг ҳаракатларини назорат қилишга ҳаракат қилган, аммо оммавий тартибни таъминлаш қийинчиликлар туғдирган.

 

Покистондаги намойишчиларнинг мақсади АҚШнинг минтақадаги ҳаракатларини қоралаш ва Эрон раҳбари учун адолат талаб қилиш эканлиги таъкидланмоқда.

custom img

Покистонда намойишчилар АҚШ консуллигига ҳужум қилди

Полиция билан тўқнашув оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган.

custom img

“Сиз Эрон халқининг қалбини куйдириб юбордингиз”

Эрон Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Лорижоний ҳужумдан омон қолган энг юқори лавозимдаги амалдор сифатида телевидениеда чиқиш қилди.

custom img

“Ҳизбуллоҳ” Исроил ва АҚШга қарши урушга киряпти

Гуруҳ расмий манбалари Исроил ҳудудига дастлабки зарбалар берилганини маълум қилди.

custom img

Хоманаий вафотидан сўнг минглаб эронликлар кўчага чиқди

Теҳроннинг Инқилоб майдонида одамлар марҳум раҳнамо учун мотам тутмоқда.

custom img

“Ислом олами зудлик билан чора кўриши шарт” — Эрдўған

Туркия Президенти Эронга қарши урушни қоралаб чиқди.

custom img

Саудия шаҳзодаси Трампни Эронга қарши уруш бошлашга кўндирган

The Washington Post’нинг ёзишича, Муҳаммад бин Салмон сўнгги бир ой ичида Трамп билан бир неча бор шахсий телефон мулоқотларини ўтказиб, АҚШнинг ҳарбий аралашувини қўллаб-қувватлаган.

custom img

Эронда Хоманаий ўрнини ким эгаллаши мумкин?

3 нафар шахс эҳтимолий ворис сифатида илгани сурилмоқда.

custom img

Исроил Эрондаги бошланғич мактабга зарба берди

Ҳодиса оқибатида салкам 60 нафар бола ҳалок бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"