Жаҳон

“Сиз Эрон халқининг қалбини куйдириб юбордингиз”

Эрон Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Лорижоний ҳужумдан омон қолган энг юқори лавозимдаги амалдор сифатида телевидениеда чиқиш қилди.

“Сиз Эрон халқининг қалбини куйдириб юбордингиз”

Эрон Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Лорижоний АҚШ бошчилигидаги сионистлар ҳужумидан омон қолган форс давлати ҳукуматининг энг юқори лавозимдаги вакилларидан бири сифатида чиқиш қилди. У давлат телеканалларида эълон қилган баёнотда Эроннинг қуролли кучлари ўз имкониятлари ва тайёргарлигининг фақат бир қисмидан фойдаланганини, мамлакат ҳукумати ва халқнинг содиқлигини исботлаганини таъкидлади.

 

Лорижонийнинг сўзларига кўра, душман раҳбарларни ўлдириш Эронни беқарорлаштиради деб ўйлаш нотўғри, чунки Эрон халқи ўз раҳбариятига содиқлигини кўрсатган. У шу билан бирга: “Сиз Эрон халқининг қалбини куйдириб юбордингиз, биз эса бунинг эвазига сизнинг қалбингизни куйдириб юборамиз”, деб огоҳлантирди.

 

Мустамлакачи кучлар, Лорижоний таъкидлаганидек, бирор мамлакатга кирганда унинг ресурсларини талон-тарож қилишга ҳаракат қилади ва ҳозирда АҚШдаги ишлар учун масъул шахс бу талончиликнинг тўлиқ рамзидир. Унинг сўзларига кўра, бу вазиятга қарши Муваққат Раҳбарият Кенгаши ташкил этилади.

 

Шунингдек, Лорижоний Эрон халқининг тарихий оғир синовлардан ўтганини эслаб, мамлакатнинг бугунги синовдан ҳам юзи ёруғ чиқишига ишонча билдирди: “Мўғуллар бутун Эронни вайрон қилган, бироқ халқимиз уларга қарши мардонавор курашган. Бу фожиа ниҳоятда аламли; бундай буюк шахс – Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг вафоти қалбларимизни яралади ва миллатимизни мотамга чўмдирди. Аммо марҳум Имом айтганидек, бундай шаҳидлик халқни янада собитқадам қилади. Миллатимиз ўзига хос фитратга эга ва иншааллоҳ, бу оғир синовдан ҳам юзи ёруғ бўлиб ўтади”, деди у.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

“Сиз Эрон халқининг қалбини куйдириб юбордингиз” | Zamon.uz