Жаҳон

АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб борилмайди — Эрон

Теҳрон АҚШ билан музокаралар ўтказиш эҳтимолини қатъиян рад этди ва воситачилар орқали алоқалар ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атди.

АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб борилмайди — Эрон

Эрон расмийлари АҚШ билан музокаралар олиб бориш эҳтимолини қатъиян рад этди. Бу ҳақда Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Ларижоний маълум қилган.

 

Унинг таъкидлашича, Теҳрон Вашингтон билан ҳеч қандай музокаралар олиб бориш ниятда эмас. Сиёсатчи бу ҳақда ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида баёнот бериб, воситачилар орқали мумкин бўлган дипломатик алоқалар ҳақидаги хабарларни “нотўғри ва узоқни кўра билмайдиган” деб атаган.

 

“Биз Америка билан ҳеч қандай музокара олиб бормаймиз”, — дея ёзган Ларижоний.

 

У шунингдек, Доналд Трамп сиёсатини танқид қилиб, унинг қарорлари Яқин Шарқдаги вазиятни янада кескинлаштирганини таъкидлади. Ларижонийга кўра, “Америка биринчи ўринда” шиори амалда “Исроил биринчи ўринда” тамойилига айланган ва америкалик ҳарбийлар минтақадаги можароларнинг қурбонига айланмоқда.

 

Мазкур баёнот The Wall Street Journal нашрида эълон қилинган хабарларга жавобан билдирилган.

 

Нашрда Ларижоний гўёки Уммон орқали Эрон ядровий масаласи юзасидан АҚШ билан дипломатик маслаҳатлашувларни қайта бошлаш ташаббусини илгари сургани ҳақида ёзилган эди. Бирoқ эронлик сиёсатчи бу маълумотларни қатъиян рад этди.

 

Аввалроқ эса АҚШ президенти Доналд Трамп Теҳрон Вашингтон билан музокаралар олиб боришга тайёр эканини билдирганини маълум қилган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб борилмайди — Эрон | Zamon.uz