Жаҳон

АҚШ Кубага қарши ҳарбий операция эҳтимоли кўриб чиқилмоқда

АҚШ маъмурияти Венесуэла ва Эронга қарши операциялар натижаларига қараб Кубага нисбатан ҳарбий ёки дипломатик чораларни таҳлил қилмоқда.

АҚШ Кубага қарши ҳарбий операция эҳтимоли кўриб чиқилмоқда

АҚШ маъмурияти Кубага нисбатан эҳтимолий ҳарбий операция вариантларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Atlantic нашри манбаларга таяниб хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, Вашингтондаги расмий доиралар Венесуэла ва Эронга қарши амалга оширилган операциялар натижаларини таҳлил қилмоқда. Айнан ушбу операцияларнинг узоқ муддатли оқибатлари Кубага нисбатан кейинги ҳаракатлар бўйича қарор қабул қилишда муҳим омил бўлиши мумкин.

 

Нашр манбаларининг таъкидлашича, Доналд Трамп ва унинг маъмурияти ҳозирги вазиятни ижобий баҳоламоқда ҳамда амалга оширилган ҳарбий-сиёсий чоралар ўз натижасини бермоқда.

 

Шунингдек, Трамп ўзини АҚШ замонавий тарихида аввалги президентлар ҳал қила олмаган муаммоларни еча олган етакчи сифатида кўраётгани қайд этилган. Унинг фикрига кўра, бу сиёсат натижасида АҚШ тарихидаги айрим президентлар — жумладан Ричард Никсон, Джимми Картер ва Роналд Рейган давридаги ютуқлардан ҳам ошиб кетадиган мерос қолиши мумкин.

 

Нашрга кўра, Вашингтон маъмурияти Куба раҳбариятидаги эҳтимолий ўзгаришларни АҚШнинг Ғарбий яримшарадаги таъсирини кучайтириш йўлида муҳим омил деб ҳисоблайди.

 

Ҳозирча асосий сценарий сифатида дипломатик музокаралар ва иқтисодий босим вариантлари кўриб чиқилмоқда.

 

Маълумотларга кўра, АҚШ давлат котиби Марко Рубио Куба раҳбарлари билан юқори даражадаги музокаралар олиб бормоқда.

 

Шу билан бирга, манбалар таъкидлашича, Трамп ҳатто 11 миллион аҳолига эга орол давлатини “дўстона тарзда назорат қилиш” эҳтимоли ҳам муҳокама қилинган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.