Жаҳон

Исроил армияси Нетаняху офисига ҳужум ҳақидаги даъволарни рад этди

IDFнинг таъкидлашича, IRGC кўпинча ёлғон маълумотлар тарқатади.

Исроил армияси Нетаняху офисига ҳужум ҳақидаги даъволарни рад этди

Исроил мудофаа кучлари (IDF) Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) томонидан Бенямин Нетаняху офисига ҳужум уюштирилгани ҳақидаги даъволарни рад этди. Бу ҳақда RBK хабар берди.

 

IDFнинг рус тилидаги расмий вакили Анна Уколованинг таъкидлашича, IRGC томонидан тарқатилаётган кўплаб хабарлар ва реал вазият ўртасида кўпинча ҳеч қандай боғлиқлик бўлмайди.

 

Унинг сўзларига кўра, IRGC ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотларни тарқатиши ҳамда бундай хабарларни оммавий ахборот воситалари орқали ёйиши билан танилган.

 

Шу билан бирга, IDF Эрон ҳудудидан ракета учирилгани аниқланганини тасдиқлади. Шундан сўнг Исроилнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳужуми сиреналари ишга туширилган ва ракеталарни тутиб қолиш тизимлари фаоллаштирилган.

 

Ҳозирча ушбу ҳужум оқибатида жиддий талафотлар ёки катта зарар қайд этилмагани билдирилмоқда.

 

Бироқ The Times of Israel хабарига кўра, ракеталардан бири Исроил жанубидаги Беэр-Шева шаҳрига қулаган. Портлаш тўлқини яқин атрофдаги турар-жой биноларига зарар етказган ва 10 киши жароҳат олган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Исроил армияси Нетаняху офисига ҳужум ҳақидаги даъволарни рад этди | Zamon.uz