Ўзбекистон

Нукусдаги айрим маҳаллалар аҳолисига боғча пули 50 фоизга камайтирилади

Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича янги дастур тасдиқланди.

Нукусдаги айрим маҳаллалар аҳолисига боғча пули 50 фоизга камайтирилади

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, президентнинг 21 феврал ПҚ–70-сонли қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича янги дастур доирасида 1 апрелдан маъмурий бошқарув жиҳатдан Нукус шаҳри таркибига кирувчи “Қаратау” ва “Бестобе” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолисига давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун тўлов 50 фоизга қисқартирилади.

 

Шунингдек, майдони 5 минг квадрат метрдан юқори бўлган савдо комплекслари ва меҳмонхона хизматлари бўйича мазкур ҳудудда фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорларга 2027 йил 1 январдан 2040 йил 1 январга қадар ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкалари 90 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланилади.

 

Қарорга мувофиқ, 2026 йил якунига қадар ялпи ҳудудий маҳсулот 8,1 фоизга, саноат ишлаб чиқариш 8 фоизга оширилади. Ҳужжатда ишсизлик даражасини 4,2 фоизга, камбағалликни 3,2 фоизга тушириш, Нукус шаҳри, Қўнғирот ва Чимбой туманлари ҳамда 109 та маҳаллани ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш белгиланган.

 

2030 йилга бориб эса экспорт ҳажмини 900 млн долларга, ялпи ҳудудий маҳсулотни 102,4 трлн сўмга етказиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ошириш ва саноат ҳамда хизматлар соҳасида 7,2 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. 

 

Шу билан бирга, Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш бўйича биринчи ўринбосари лавозими тугатилиб, чорвачилик ва яйловлардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича янги ўринбосар лавозими жорий этилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Нукусдаги айрим маҳаллалар аҳолисига боғча пули 50 фоизга камайтирилади | Zamon.uz