Ўзбекистон

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди

Ҳокимнинг хотини, ўғли, ҳайдовчиси ва бошқа умуман алоқаси бўлмаган шахслар хорижий хизмат сафарига юборилган.

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди

“Опа-ука журналистлар” каналида эълон қилинган хабар натижасида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Самарқанд вилоятидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хорижий хизмат сафарлари, уларни эълон қилиш тартиби ва белгиланган қоидаларга риоя этилишини юзасидан текширув ўтказди.

 

Текширув жараёнида вилоятнинг Қўшработ ва Каттақўрғон туман ҳокимликлари мансабдор шахсларининг хизмат сафарларида яқин қариндошларини, жумладан, хотин, ўғил ва ҳайдовчисини, шунингдек, сафарга бевосита алоқадор бўлмаган ходимларни делегация таркибига киритгани аниқланди.

 

Хусусан:

 

Хитойда Марказий Осиё давлатларининг профессионал фермерлари учун ташкил этилган семинарга Қўшработ туман ҳокимининг ҳайдовчиси М.Т. ва ҳокимнинг ўғли Д.Д. юборилган.

 

Хитойда ташкил этилган “Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва қайта ишлашни ташкил этиш” бўйича махсус ўқув курсларида Қўшработ туманидаги соҳага алоқадор ҳокимлик вакиллари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари таклиф этилгани кўрсатилиб, 32 нафар шахсдан иборат делегация таркиби (рўйхат) тақдим этилган.

 

Бироқ, рўйхатни ўрганиш давомида айрим делегация вакиллари, жумладан, туман ҳокимининг турмуш ўртоғи М.Ш., ҳокимлик бошқа мансабдор шахсининг яқин қариндоши Ч.Ҳ.лар рўйхатга асоссиз равишда киритилгани маълум бўлди. Шунингдек, рўйхатдаги Н.Х. ва М.С.лар Қўшработ туманидаги 1-сон техникум ходимлари сифатида расмийлаштирилган бўлиб, аслида улар ушбу техникумда ишламаслиги маълум бўлган.

 

Бундан ташқари, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан хорижий хизмат сафарига тўғридан-тўғри алоқадор бўлмаган ходимларни юбориш ҳолатлари мавжудлиги аниқланган. Каттақўрғон туман ҳокимлиги томонидан 2025 йил 22–30 май кунлари Хитойга ташкил этилган хизмат сафарида сафарга бевосита алоқадор бўлмаган ходим ҳам делегацияга киритилган.

 

Текширув шуни кўрсатдики, Каттақўрғон ва Қўшработ туман ҳокимликлари хорижий хизмат сафарлари ҳақидаги маълумотларни яширган. Бу эса Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон фармонига зид ҳисобланади.

 

Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди | Zamon.uz