Ўзбекистон

Тошкент ва Наманганда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Тезкор тадбирлар давомида ноқонуний дори савдоси билан шуғулланган бир нечта шахслар қўлга олинди.

Тошкент ва Наманганда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ўзбекистон Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомалададан чиқарилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uzга хабар берди.

 

Маълум қилинишича, тезкор тадбир давомида Зангиота туманида яшовчи 1996-йилда туғилган шахс ҳамда унинг 1999-йилда туғилган Самарқандлик таниши Тошкент ҳудудида тўхтатилган ва текширилган. Текширув жараёнида улардан 8 400 дона “Regapen” кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланган.

 

Шунингдек, гумонланувчилар вақтинчалик омбор сифатида фойдаланиб келган Чилонзор туманидаги хонадонда ўтказилган кўздан кечириш жараёнида 12 600 дона “Regapen”, ишлаб чиқарувчи фирмаси аниқланмаган 10 минг дона турли дори воситалари, дориларни қадақлаш учун мўлжалланган 500 дона идиш ҳамда қалбаки дорилар қадақларига ёзув тушириш учун ишлатиладиган маркерловчи мини-принтер қурилмаси ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.

 

Бошқа бир тезкор тадбирда эса Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси, ички ишлар ва божхона органлари ҳамкорлигида 1994-йилда туғилган шахс 6 дона “Zardeks” кучли таъсир қилувчи дори воситасини 600 минг сўм эвазига сотаётган вақтда қўлга олинган.

 

Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу дориларни етказиб бериб келган Наманганда яшовчи, 1987-йилда туғилган ва муқаддам судланган фуқаро ҳам пойтахт ҳудудида ушланган. Унинг “Tracker” русумли автомашинасидан 12 400 дона “Zardeks” ҳамда 14 дона “Regapen” дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштирилган ҳолда олинган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан гумонланувчиларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.