Ўзбекистон

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди

Қидирув давомида 49,9 кг синтетик наркотиклар ва 48 литр прекурсорлар топилди.

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1999 йилда туғилган шахс пойтахт ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг ёлақлари ва бошқа жойларга хориждан олиб келинган гиёҳвандлик воситаларини беркитиб қўяётганлиги аниқланиб, қўлга олинди.

 

Ҳолислар иштирокида шахснинг ёнидан ва автомашинасидан 15 дона кичик бўлакларда “Алъфа ПВП” ва 24 дона бўлакларда “Мефедрон” гиёҳвандлик воситалари топилди.

 

Шунингдек, тезкор тадбир давомида шахснинг яшаш хонадонида уйнинг ертўласида нарколаборатория ташкил қилинганлиги аниқланиб, жами 2,8 кг гиёҳванд модда ва 11,5 литр прекурсорлар, шунингдек лаборатория учун зарур асбоб-ускуна ва бошқа буюмлар далил сифатида расмийлаштирилди.

 

Бундан ташқари, шахснинг телефондаги геолокация маълумотлари ёрдамида, илгари Сирдарё вилоятининг Ховос туманидаги яширин жойдан 49,9 кг синтетик наркотиклар ва 48 литр прекурсорлар топилди.

 

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 28, 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.