Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларни мамлакатни вақтинча тарк этишга чақирди

Исроилни тарк этиш учун Исроил-Миср чегарасида тун-у кун ишлайдиган “Бегин” пунктидан фойдаланиш тавсия қилинмоқда.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларни мамлакатни вақтинча тарк этишга чақирди

"Дунё" ахборот агентлигининг хабар беришича, Яқин Шарқ минтақасидаги вазиятнинг кескинлашуви ортидан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларни мамлакатни тарк этишга чақирди.

 

 

Ватандошларга ҳушёрликни сақлаш, Исроил ҳукумати томонидан белгиланган хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш ва имкон қадар кейинги кўрсатмалар олингунга қадар махсус жиҳозланган хавфсиз ҳудудларда бўлиш ҳамда ваколатхона расмий кўрсатмаларга диққат билан амал қилиш, заруратсиз кўчага чиқишни чеклаш ва хотиржамликни сақлаш тавсия қилинди.

 

Шунингдек, фуқароларга вазият барқарорлашгунга қадар Исроил ҳудудини вақтинча тарк этиш тавсия қилинган. Элчихона Исроил-Миср чегарасида "Бегин" чегара ўтиш пункти тун-у кун ишлашини, шу билан бирга, Ўзбекистон фуқароларининг Синай яриморолига кириши учун виза талаб қилинмаслигини эслатиб ўтди.

 

"Чегарадан ўтишни тезлаштириш мақсадида чегара божларини олдиндан онлайн тарзда тўлаш тавсия этилади. Бошқа қуруқликдаги ўтиш пунктларидан фойдаланиш тавсия этилмайди, уларнинг иш вақти ўзгариши мумкинлиги сабабли, саёҳатни режалаштиришдан олдин долзарб маълумотларни аниқлаштириш зарур", дейилади хабарда.

 

 

Элчихона фуқароларидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналарнинг расмий манбаларидаги янгиликларни мунтазам кузатиб боришга ҳамда Исроил хизматларининг огоҳлантиришлари ва тавсияларини инобатга олишни сўради.

 

 

Баёнотда қайд этилишича, фавқулодда вазиятларда ватандошлар қуйидаги телефон рақамлар ва почта манзилига мурожаат қилишлари мумкин:

 

 

  • телефон рақамлари: 03−672−2466, 03−672−2371, 03−758−5075, 03−758−5076, +972 54 485 1397
  • электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz.
Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларни мамлакатни вақтинча тарк этишга чақирди | Zamon.uz