Ўзбекистон

13 нафар ўзбекистонлик Туркманистон орқали Эрондан ватанга қайтарилди

Фуқаролар Ашхобод шаҳридаги элчихона ходимлари томонидан "Сарахс" туркман–эрон чегара пости орқали мамлакатга кузатиб қўйилган.

13 нафар ўзбекистонлик Туркманистон орқали Эрондан ватанга қайтарилди

"Дунё" ахборот агентлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрондан Туркманистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга қайтаётган фуқароларга ёрдам бермоқда.

 

Хабарга кўра, Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонаси Эрон Ислом Республикасидаги ваколатхона, Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа ваколатли идоралар билан ҳамкорликда фуқароларни чегарада кутиб олиш, виза ва транспорт масалаларини ҳал этиш ҳамда Ватанга хавфсиз қайтариш учун зарур чораларни кўрмоқда.

 

Натижада, 13 нафар Ўзбекистон фуқароси Ашхобод шаҳридаги элчихона ходимлари томонидан "Сарахс" туркман–эрон чегара пости орқали мамлакатга қайтарилган. 

 

Шунингдек, 2026 йил 2 мартдан Туркманистон–Эрон давлат чегарасидаги "Гаудан–Бажгиран", "Артик–Лютфабад", "Акяйла–Инчебурун" ва "Олтин Асир–Инчебурун" назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланди. 

 

Элчихона ходимлари “Гаудан–Бажгиран” пунктида Ўзбекистон фуқароларини кутиб олмоқда ва автотранспорт воситалари сафарбар қилинган.

 

Фуқаролар мурожаати учун Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчихонаси ходимлари телефон рақамлари:

 

+993 64 78-04-44 – Жасур Ашуров

 

+993 64 99-34-58 – Жамшид Буриев

 

+993 62 20-49-56 – Жасур Ахмедов (консул)

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

13 нафар ўзбекистонлик Туркманистон орқали Эрондан ватанга қайтарилди | Zamon.uz