819 млн сўмлик олтинни Қирғизистонга олиб чиқмоқчи бўлган она-бола қўлга олинди
Қонунбузарлар жами 473 грамм бўлган олтин қуймаларини кийимлари орасига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Zamon.uz га маълум қилишича идоранинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ва Божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Балиқчи туманида яшовчи шахс ва унинг фарзанди умумий баҳоси 819 млн сўмни ташкил этувчи, 7 дона ностандарт шаклдаги, жами 473 гр олтин қуймаларни кийимлари остига яширган ҳолда Хўжаобод туманидаги "Дўстлик" чегара божхона пости орқали Қирғизистон олиб ўтмоқчи бўлган вақтларида тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








