Ўзбекистон

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Тадбир доирасида 30 миллиондан ортиқ фуқаро онлайн тарзда мустақил рўйхатдан ўтган.

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Маълумотларга кўра, мазкур тадбир доирасида 30 миллиондан ортиқ фуқаро (хонадонларнинг 82,3 фоизи) онлайн тарзда мустақил рўйхатдан ўтган. Маҳалла вакиллари уйма-уй юриб, планшетлар орқали жами 8,3 миллион хонадонни тўлиқ рўйхатга олган.

 

Шунингдек, маълумотлар такрорланмаслиги учун тизим шахсий рақамлар (ЖШШР) ёрдамида автоматик текширилган.

 

Рўйхатдан ўтмаганлар учун алоҳида тавсиялар берилган. Улар 1851 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб маълумот олишлари мумкин.

 

Қайд этилишича, март ойида маълумотларнинг аниқлигини текшириш мақсадида тасодифий танланган хонадонларга (10% гача) мутахассислар қайта ташриф буюриши мумкин. Барча шахсий маълумотлар шифрланган ҳолда сақланади ва фақат умумлаштирилган статистик мақсадларда ишлатилади.

 

Дастлабки натижалар 2026 йил 1 июлгача, якуний таҳлилий маълумотлар 2027 йил 1 июлгача эълон қилинади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари эълон қилинди | Zamon.uz