Жаҳон

АҚШ разведкаси Эрон томонидан Қўшма Штатлар ҳудудига йўналтирилган эҳтимолий ҳужумлар ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг АҚШга қарши эҳтимолий таҳдиди кенг кўламли тўғридан-тўғри ҳарбий ҳужумларни ўз ичига олмайди.

АҚШ разведкаси Эрон томонидан Қўшма Штатлар ҳудудига йўналтирилган эҳтимолий ҳужумлар ҳақида огоҳлантирди

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги ҳузуридаги Разведка ва таҳлил бошқармасининг маълум қилишича, Али Хоманаий АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида ҳалок бўлганидан сўнг Эрон ва унга яқин прокси кучлар жавоб тариқасида Қўшма Штатлар ҳудудида ҳужумлар уюштириши мумкин.

 

Шу билан бирга, разведка маълумотларига мувофиқ, Эроннинг АҚШга қарши эҳтимолий ҳужуми кенг кўламли тўғридан-тўғри зарбаларни ўз ичига олмайди. Яқин вақтдаги асосий хавф сифатида эҳтимолий киберҳужумлар қайд этилган.

 

АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм миллий хавфсизликка оид ҳар қандай эҳтимолий таҳдидлар диққат билан кузатилаётгани ва уларнинг олдини олиш мақсадида федерал разведка ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилганини билдирди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.