Жаҳон

АҚШнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасига дронлар зарба берди

Доналд Трамп элчихонага қилинган ҳужум жавобсиз қолмаслигини билдирди.

АҚШнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасига дронлар зарба берди

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги АҚШ элчихонасига иккита дрон билан ҳужум уюштирилиши оқибатида дипломатик мажмуа ҳудудида ёнғин чиқиб, элчихона биноларига енгил моддий зарар етган. Бу ҳақида Саудия Мудофаа вазирлигига таяниб Al Jazeera хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, ҳужумдан сўнг Ар-Риёднинг хорижий дипломатик ваколатхоналар жойлашган квартали узра қора тутун кўтарилган.

 

Манбалар кучли портлаш овози эшитилгани ва элчихона ҳудудида ёнғин юзага келганини билдирган. Бироқ Саудия Мудофаа вазирлиги ва манбалардан бири дрон ҳужумидан кейинги ёнғин кичик кўламли бўлганини таъкидлаган. Ҳужум пайтида элчихона биноси бўш бўлган ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

 

Шунингдек, кейинроқ Эроннинг АҚШ–Исроил ҳужумларига жавоб ҳаракатлари доирасида Кўрфаз бўйлаб амалга ошираётган зарбалари фонида яна бир нечта дронлар мазкур ҳудудни нишонга олгани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп NewsNation нашрига берган баёнотида элчихонага қилинган ҳужум ва бир нечта америкалик ҳарбий хизматчиларнинг ҳалок бўлганини АҚШ жавобсиз қолдирмаслигини билдирди, “Тезда билиб оласизлар”, — деди президент жавобга ишора қилиб.

 

Саудия ҳарбий доираларига яқин манба AFP агентлигига махфийлик шарти билан маълум қилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Ар-Риёд Дипломатик кварталига йўналтирилган тўртта дронни йўқ қилган.

 

Сешанба куни эрталаб АҚШ элчихонаси Саудия Арабистонининг Ар-Риёд, Жидда ва Дахрон шаҳарларидаги АҚШ фуқароларига ҳужумлар фонида хавфсиз жойлардан чиқмаслик ҳақида огоҳлантириш эълон қилиб, элчихона ҳудудига яқин келмасликни сўради.

 

Айни пайтда, Эрон Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий базасига ҳам зарба берилганини маълум қилди. Бу ҳолат АҚШ–Исроил ҳужумларига жавоб сифатида АҚШ объектлари жойлашган Форс кўрфазидаги араб давлатларига босимни кучайтирмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.