Ўзбекистон

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди

Ўғил Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” сафида қўшилган, интернет ва криптовалюта орқали пуллар тўплаган.

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди

Бухоро шаҳрида халқаро террорчилик фаолиятини молиялаштиришга алоқадор оилавий ҳолат аниқланиб, Давлат хавфсизлик хизмати томонидан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uzга хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 1999 йилда туғилган фуқаро 2019 йилда Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилоти сафида қўшилиб, интернет орқали бошқа фуқаролардан пул маблағларини йиғиш ва криптовалюта шаклида ўтказиш билан ташкилотнинг молиявий таъминотини яхшилашга ёрдам берган.

 

2021–2025 йиллар давомида у ўзбек фуқароларини криптовалюта орқали маблағ юборишга даъват қилган, натижада катта миқдорда пул йиғилган.

 

Шунингдек, 1965 йилда туғилган ота ҳам ўғлининг фаолиятига жалб қилинган. Ота 2022–2025 йиллар давомида “BINANCE” крипто-биржаси орқали жами 13 597 USDT маблағни ўғилга юборган.

 

Аввалроқ у диний экстремизм ва ақидапаростлик материалларини тарқатгани учун 2019 йилда 5 йилга озодликдан маҳрум этилган, кейинчалик шартли равишда озод қилинган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноят ишига чек қўйилди.

 

Бухоро шаҳар судининг қарорига кўра, 1965 йилда туғилган ота Жиноят кодексининг 155³-моддаси 2-қисми “а” банди ва 278⁸-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 10 йил 2 ойга озодликдан маҳрум этилди.

 

1999 йилда туғилган ўғил эса Жиноят кодексининг 244¹, 244², 155² ва 155³-моддалари билан айбланиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди | Zamon.uz