Жаҳон

Эронда АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 800 га яқинлашди

Маълумотларга кўра, мамлакатнинг 153 ҳудудида 1039 та зарба қайд этилган.

Эронда АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 800 га яқинлашди

Эрон ҳудудига қилинган ҳарбий зарбалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 787 нафарга етди. Бу ҳақда Tasnim News Agency Эрон Қизил Ярим Ой Жамияти маълумотларига таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишича, махсус қутқарув гуруҳлари томонидан тақдим этилган ҳисоботларга кўра, Эрон ҳудудига АҚШ ва Исроил томонидан берилган зарбалар натижасида бугунги кунга қадар 787 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

 

Ҳозирда мамлакатнинг турли ҳудудларида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Қутқарув хизматлари вайроналар остида қолганларни қидириш, жароҳатланганларни эвакуация қилиш ҳамда уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланмоқда.

 

Расмий маълумотларга кўра, ҳужумлар давомида Эроннинг 153 ҳудудида жами 1039 та зарба қайд этилган. Ушбу зарбалар оқибатида камида 504 та объект турли даражада зарар кўрган.

 

Қайд этилишича, фавқулодда хизматлар вайроналарни тозалаш, жароҳатланганларни тиббиёт муассасаларига етказиш ҳамда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ишларини узлуксиз давом эттирмоқда.

 

Мутасадди ташкилотлар ҳудудларда вазиятни назорат остида ушлаб туриш ва зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш бўйича зарур чораларни кўрмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эронда АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 800 га яқинлашди | Zamon.uz