Ўзбекистон

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “SOS” тизими жорий этиш, педофиллар учун жазони кучайтириш ҳамда эрта никоҳларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш таклиф қилинди.

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

3 март куни Президент Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган янги ташаббуслар ҳамда таклифлар билан танишди.

 

Такидланишича, мамлакатда эрта никоҳ, эрта ёшдаги туғуруқ ҳамда хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш масалалари давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

 

Бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа масъул идоралар олдига аниқ вазифалар қўйилган бўлиб, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида идоралараро кенгаш ташкил этилган.

 

Бугунги тақдимотда кенг жамоатчилик, соҳа экспертлари ҳамда илғор халқаро тажрибалар асосида ишлаб чиқилган бир қатор ташаббуслар кўриб чиқилди. Хусусан, қуйидаги таклифлар илгари сурилди:

 

Шахвоний шилқимлик учун белгиланган 5 суткагача маъмурий қамоқ жазосини қатъийлаштириш;

 

Педофилия жиноятлари учун умрбод озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазони белгилаш;

 

Вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноят содир этган маҳкумларни манзил-колонияларга ўтказмаслик;

 

Айрим жинсий жиноятлар бўйича тергов ваколатини ички ишлар органларидан прокуротурага ўтказиш;

 

Хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонлик жиноятлари билан махсус тайёргарликдан ўтган адвокатлар, терговчилар ва судьялар шуғулланишини таъминлаш;

 

Зўравонликдан жабрланган ва ҳимоя ордери берилган хотин-қизлар учун телефонларга махсус “SOS” иловасини ўрнатиш. Ушбу тугма босилганда 5 километр радиусдаги ички ишлар ходимлари 10 дақиқа ичида воқеа жойига етиб келиши назарда тутилмоқда.

 

Тақдимотда эрта никоҳларнинг олдини олиш бўйича ҳам янги ташаббуслар билдирилди. Такидланишича, мамлакатда никоҳларнинг қарийб 40 фоизи 18–19 ёшдагилар орасида тузилади. Халқаро тавсияларга кўра эса никоҳ учун мақбул ёш 21 ёш ҳисобланади.

 

Шу муносабат билан қуйидаги таклифлар илгари сурилди:

 

21 ёшдан кейин никоҳ қуришни рағбатлантириш учун қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш;

 

Никоҳ шартномаси тузишни давлат божи бўйича имтиёзлар орқали рағбатлантириш;

 

Никоҳ ёшига оид қонун бузилишлари ҳақида хабар берган шахсларга жариманинг 15 фоизини бериш тартибини жорий этиш;

 

Эрта никоҳ ва 16 ёшгача бўлган ҳомиладорлик ҳолатлари ҳақида тегишли органларга хабар бериш тизимини йўлга қўйиш;

 

Ҳомиладор ёки 3 ёшгача фарзанд тарбиялаётган талаба қизларга таълимни давом эттириш имкониятини яратиш.

 

Давлат раҳбари билдирилган ташаббусларни маъқуллаб, тегишли фармонга имзо чекди ҳамда мазкур янгиликларни кенг жамоатчиликка етказиш бўйича мутасаддилarga топшириқлар берди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади | Zamon.uz