Ўзбекистон

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Ўзбекистон Марказий банки тижорат банклари ва тўлов ташкилотларига картадан картага (P2P) пул ўтказмалари учун тўлов мақсадини белгилаш функциясини жорий этиш бўйича топшириқ берди.

 

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар банк мобил иловалари орқали пул ўтказмасини амалга ошираётганда транзакциянинг мақсадини махсус тоифалардан бирини танлаш орқали кўрсатишлари керак бўлади.

 

Банк ва “Мижоз” Telegram канали маълумотларига кўра, юборувчилардан 16 та тоифадан иборат рўйхатдан пул ўтказмасининг мақсадини танлаш талаб этилади. Ушбу тоифалар қаторига қариндошларга пул ўтказиш, хизматлар учун тўловлар, қарзларни қайтариш, хайрия маблағлари, озиқ-овқат харажатлари ҳамда бошқа маиший тўловлар киради.

 

Қайд этилишича, айрим fintech хизматлари ушбу функцияни аллақачон жорий қилган бўлса, бошқа платформада янги тизимга босқичма-босқич ўтилмоқда.

 

Марказий банк ушбу янгилик техник хусусиятга эга эканини таъкидлаб, унинг асосий мақсади пул оқимлари статистикаси бўйича янада аниқроқ маълумотларни шакллантириш ҳамда транзакциялар алгоритмларини такомиллаштиришдан иборат эканини маълум қилди. Шунингдек, тўпланган маълумотлар банкларнинг ички тизимларида сақланиши ва учинчи шахсларга берилмаслиги қайд этилди.

 

Янги тасниф мобил пул ўтказмалари ҳажми сезиларли даражада ошиб бораётган бир пайтда жорий этилмоқда. Маълумотларга кўра, 2025 йилда 1 миллион сўмдан 5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар умумий транзакция ҳажмининг 16,8 фоизини ташкил этган.

 

Таъкидланишича, янги талаблар амалдаги банк хизматлари тарифларига таъсир қилмайди. Шу билан бирга, фойдаланувчиларга пул ўтказмасини тасдиқлашдан аввал транзакция тафсилотлари ва танланган тоифа тўғрилигини диққат билан текшириш тавсия этилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади | Zamon.uz