Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида газ учун базавий меъёр муддати узайтирилди
Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қўшимча чоралар кўрилиши мумкин.

Янгиланган об-ҳаво маълумотларига кўра, совуқ ҳаво массаси мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам кириши эҳтимоли туфайли иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр барча ҳудудларда 2026 йилнинг 15 мартига қадар узайтирилди.
Қайд этилишича, 15 мартдан кейин эса об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, зарур бўлса, қўшимча чоралар кўрилади.
Аввалроқ, фақатгина Қорақалпоғистон ва Хоразмда газ истеъмолининг базавий меъёри узайтирилиши ҳақида маълум қилинган эди.








