Ўзбекистон

Қарши ва Бухорода бозор мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Улар бозор ҳудудидаги савдо жойларини ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига 11–80 минг доллар миқдорида пул талаб қилган.

Қарши ва Бухорода бозор мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида деҳқон бозорларида содир этилган коррупцион ҳолатлар фош этилди. Текширувларда айрим мансабдор шахслар аукцион орқали сотилиши лозим бўлган савдо нуқталарини шахсий моддий манфаат эвазига ноқонуний равишда фуқароларга сотиш билан шуғуллангани аниқланган. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz’га хабар берди.

 

Хусусан, Қарши шаҳрида фаолият юритувчи деҳқон бозори раиси ва назоратчиси ўзаро тил бириктириб, бозор ҳудудида янги қурилган 110 квадрат метр майдонга эга савдо дўконини тадбиркорлик билан шуғулланишни режалаган фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига ундан 80 минг АҚШ доллари талаб қилган. Улар олдиндан 30 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шунингдек, яна бир ҳолатда Бухоро шаҳридаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи савдоси амалга ошириладиган бозорда ҳам шунга ўхшаш қонунбузарлик аниқланган. Бозор раҳбари ва иш юритувчиси ўзаро тил бириктириб, бозор ҳудудида енгил конструкцияли савдо дўкони қуриш ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун 120 квадрат метр ер майдони ажратиб бериш эвазига фуқародан 11 минг АҚШ доллари олган вақтида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.

 

Мазкур ҳолат бўйича ҳам Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а, в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қарши ва Бухорода бозор мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди | Zamon.uz