Ўзбекистон

Доҳада 500 дан ортиқ Ўзбекистонлик вақтинча меҳмонхоналарда яшамоқда

Элчихона уларга зарур амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Доҳада 500 дан ортиқ Ўзбекистонлик вақтинча меҳмонхоналарда яшамоқда

Яқин Шарқ минтақасидаги беқарор вазият сабаб Қатар пойтахти Доха шаҳрида 500 нафardan ортиқ Ўзбекистон фуқаролари вақтинча меҳмонхоналарда яшамоқда. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Доҳадаги элчихонаси ходимлари ватандошлардан мунтазам хабар олиб, уларга зарур амалий ёрдам кўрсатмоқда.

 

Хусусан, 3 март куни дипломатик ваколатхона ходимлари “La Villa” ва “OYYO Hotel” меҳмонхоналарига ташриф буюриб, у ерда вақтинча яшаб турган фуқаролар билан учрашган ҳамда уларнинг шахсий маълумотлари асосида рўйхат тузилган.

 

Шунингдек, элчихона ҳамда “Ватандош” жамоат фонди вакиллари меҳмонхоналарда истиқомат қилаётган айрим эҳтиёжманд фуқаролар учун ифторлик ташкил қилган.

 

Тиббий ёрдамга муҳтож бўлган ватандошлар эса Ҳамад касалхонасига етказилган.

 

Бундан ташқари, Доҳада содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаросини дафн этиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда ҳам элчихона томонидан кўмак кўрсатилган. Қатар ваколатли органлари билан ҳамкорликда дафн маросими ташкил этилган.

 

Айни пайтда Қатарнинг ҳаво ҳудуди ёпиқ ҳолда қолмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Доҳада 500 дан ортиқ Ўзбекистонлик вақтинча меҳмонхоналарда яшамоқда | Zamon.uz