Жаҳон

Эрон ҳужумлари жавобсиз қолмайди — Қатар

Қатар ҳаво мудофаа тизимлари икки Эрон қирувчи самолётини йўқ қилди ва мамлакат суверенитетини ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

Эрон ҳужумлари жавобсиз қолмайди — Қатар

Қатар Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Эроннинг яқиндаги ҳужумлари мамлакат суверенитетига таҳдид солган ва барча “қизил чизиқлар”дан ошган. Ҳужумлар нафақат ҳарбий иншоотларга, балки Доха аэропорти, газ иншоотлари ва бошқа муҳим инфратузилмага қаратилган. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

 

Қатар душанба куни ҳаво ҳудудига кирган иккита Эрон қирувчи самолётини муваффақиятли йўқ қилган. Мажед ал-Ансари, Ташқи ишлар вазирлиги вакили, бу ҳаракатни “суверенитетга қилинган очиқчасига ҳужум ва халқимиз хавфсизлигига таҳдид” деб атаган. У шунингдек, Қатар ҳар қандай ҳужумга қарши туриш ва зарба беришга тайёр эканлигини таъкидлаган.

 

“Қизил чизиқлар аллақачон кесиб ўтилди. Шунинг учун биз барча чораларни кўрдик ва жавоб қайтариш ҳуқуқини ўзимизда сақлаб қолдик”, — деди ал-Ансари.

 

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Доха ўз халқини ва Қатарда яшовчи 140 миллат вакилларини ҳимоя қилишга эътибор қаратмоқда.

 

Вакил шунингдек, Эрон билан ҳозирча очиқ дипломатик алоқалар мавжуд эмаслигини билдирган. Эрон нафақат АҚШ ҳарбий объектларини, балки Қатар инфратузилмаси ва турар-жой ҳудудларини ҳам нишона олган. Мажед ал-Ансари буни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий барқарорликка таҳдид сифатида баҳолади.

 

“Ҳар қандай ҳужум жавобсиз қолмайди ва қола олмайди. Мумкин бўлган қасос чоралари раҳбариятимизда сақланиб қолади”, — деди у. У шунингдек, Эроннинг Қатарнинг суюлтирилган табиий газ заводларига қилган ҳужумлари уларнинг вақтинчалик ёпилишига олиб келганини ва бу ҳолат халқаро иқтисодиёт учун жиддий хавф туғдираётганини таъкидлаган.

 

Ҳозирда Қатарнинг ҳаво ҳудуди ёпиқ бўлиб, 8000 дан ортиқ транзит йўловчилар мамлакат ичида вақтинча жойлаштирилган. Ташқи ишлар вазирлиги ва мудофаа тизимлари уларнинг хавфсизлигини таъминлашга доимий эътибор қаратмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрон ҳужумлари жавобсиз қолмайди — Қатар | Zamon.uz