Жаҳон

“Европа давлатлари урушга қўшилса, уларга зарба берилади” — Теҳрон

Европаликларнинг Эронга қарши ҳар қандай ҳаракати "уруш ҳаракати" сифатида баҳоланиши маълум қилинди.

“Европа давлатлари урушга қўшилса, уларга зарба берилади” — Теҳрон

Сешанба куни берилган расмий баёнотда Теҳрон Европа давлатларини Эронга қарши урушга қўшилмасликка чақирди

 

Бу баёнот айрим Европа давлатлари Эроннинг ракета имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўзини ҳимоя қилиш чораларини кўриши мумкинлигини айтганидан кейин янгради.

 

Баёнотда таъкидланишича, бундай қадам тўғридан-тўғри таҳдид сифатида қабул қилинади ва Эроннинг жавоб зарбалари Европа давлатлари ҳамда шаҳарларига қаратилган ҳолда кенгайтирилади.

 

"Европанинг ҳимояланиши уруш ҳаракати бўлади. Эронга қарши бундай ҳар қандай ҳаракат тажовузкорлар билан шериклик сифатида баҳоланади. Бу Эронга қарши уруш ҳаракати деб ҳисобланади. Улар Эронни тажовузкорларга қарши жавоб қайтариш имконияти ва салоҳиятидан маҳрум қилмоқчими? Агар Европа тажовузкорлар томонида турса, бу шармандалик бўлади. Улар аллақачон Эронга қарши етарлича ҳаракат қилди", — деди Бағойи давлат ахборот агентликлари билан ўтказилган матбуот анжуманида.

 

Бу огоҳлантириш Европа давлатлари ўз мудофаа салоҳиятини кучайтиришга интилаётган бир пайтда берилди. Чунки Эрон билан боғлиқ можаро Яқин Шарқдан ташқарига чиқиб, Европа хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлиги юзасидан хавотирлар кучаймоқда.

 

Душанба куни Эронда ишлаб чиқарилган ҳужумчи дронлар  Кипрда жойлашган Британия ҳарбий-ҳаво кучларининг Акротири базасига зарба берди. Кипр Европа Иттифоқи аъзоси ҳисобланади. Расмийлар ушбу дронлар “Ҳизбуллоҳ” томонидан Ливандан учирилган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

 

Ҳужумдан сўнг Буюк Британия базанинг мудофаасини кучайтирди. Британия ОАВларига кўра, бош вазир Кир Стармер эҳтимолий янги ҳужумлардан ҳимояни кучайтириш мақсадида ҳарбий кемани юбориш имкониятини кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, Греция ва Франция Кипрга ҳарбий фрегатлар юборди, Афина эса F-16 қирувчи самолётларини ҳам тақдим этди.

 

НАТО бош котиби Марк Рютте сешанба куни альянс Яқин Шарқдаги воқеаларда бевосита иштирок этмаётганини таъкидлади. Бироқ Рютте зарурат туғилса, НАТО ҳудудининг “ҳар бир қаричини” ҳимоя қилишини билдирди. Рютте Шимолий Македонияга ташрифи чоғида Эронни кенг минтақавий таҳдид, Исроил учун “экзистенциал таҳдид”, шунингдек Европа учун ҳам “улкан хавф” деб атади.

custom img

Исроил ўз мақсадларига эришмагунча тўхтамайди — Нетаньяху

Исроил Бош вазири минтақада исталган вақтда янги воқеалар юз бериши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

Ҳиндистондаги пиротехника фабрикасида содир бўлган портлаш оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш хавфсизлик қоидаларининг бузилиши натижасида юзага келган.

custom img

Эрон урушда ютқазса, Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

Эрон ва АҚШ ўртасида қабул қилинган 14 кунлик оташкесимни тўхтатиш бўйича келишувга қарамай. Исроил Ливанга қарши ҳужум бошлаган эди. АҚШ расмийлари келишувда Ливан масаласи тилган олинмаганини даъво қилмоқда. Аммо икки мамлакат ўртасида воситачи ролини ўйнаган Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Ливан келишувда борлигини айтмоқда. Хўш, аслида вазият қандай, Эрон бу борада қандай фикрда. Уруш вақтида Эрон ўзбекистонлик тадбиркорларни ҳимоя қиладими? Шу каби мавзуларда Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий билан суҳбатлашдик.

custom img

Болтиқбўйи давлатлари Москвадаги парадга борадиган Словакия етакчисига ўз ҳаво ҳудудини ёпди

Роберт Фицо 9 май парадида қатнашиш учун бошқа парвоз йўналишини топишини айтди.

custom img

Эрон АҚШ билан навбатдаги музокараларда қатнашишни рад этди

Шунингдек, АҚШ вице-президенти бошчилигидаги делегация Эрон билан музокараларнинг янги босқичини ўтказиш учун Исломободга йўл олмоқда.

custom img

АҚШ Ҳормуз бўғози яқинида Эрон кемасини қўлга олди

Теҳрон бу ҳолатни қароқчилик деб атаб, жавоб қайтаришини маълум қилди.

custom img

АҚШда даҳшатли отишма — саккиз нафар бола ҳалок бўлди

Қурбон бўлган болаларнинг ёши бир ёшдан 14 ёшгача экани айтилмоқда.

custom img

Саудия Арабистони Маккага кириш қоидаларини кучайтирди

Ҳаж визасига эга бўлган шахслардан ташқари, бошқа барча турдаги визага эга фуқароларнинг Маккага кириши ёки шаҳарда қолиши тақиқланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"