Ўзбекистон

Ироқлик адибнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби нашрдан чиқди

Китоб Яқин Шарқда содир бўлаётган можаролар фонида халқаро ҳамжамият учун долзарб аҳамият касб этади.

Ироқлик адибнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби нашрдан чиқди

Қоҳира шаҳридаги "Ал-Вефақ" ("Dar al-Wefaq Publishing & Distribution") нашриётида ироқлик адиб Аҳмад Жасим Зубайдининг "Маънавият – Янги Ўзбекистоннинг Зуҳро юлдузи. Ислом – инсонийлик, билим ва маърифат фалсафаси" номли китоби нашрдан чиқди. Бу ҳақида ЎзА эълон қилган мақолада маълум қилинди.

 

Мақолада қайд этилишича, китобда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг инсонпарварлик, маънавий ва илмий-маърифий соҳада олиб бораётган сиёсати ва глобал ташаббуслари акс эттирилган. Муаллиф бу асар оддий воқеалар солномаси эмас, балки халқаро ҳамкорлик, тинчлик ва маънавий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган чуқур мушоҳадаси эканини таъкидлаган.

 

Нашриёт бош директори Абуд Мустафа Абуднинг сўзларига кўра, китоб Яқин Шарқда содир бўлаётган можаролар фонида халқаро ҳамжамият учун долзарб аҳамият касб этади.

 

Аҳмад Зубайдийнинг таъкидлашича, араб оламида Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати катта ҳурмат билан кузатилмоқда, Марказий Осиёда қадриятлар жонланмоқда ва Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари минтақа давлатлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

 

Китоб Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси, Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази ва Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази каби муассасалар фаолияти билан узвий боғлиқ бўлиб, ёшларни тарбиялаш ва маънавиятни ривожлантиришга қаратилган.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Ироқлик адибнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби нашрдан чиқди | Zamon.uz