Жаҳон

"Исроил АҚШни Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлашга мажбурлагани йўқ" — АҚШ президенти

Доналд Тармпнинг айтишича, унинг ўзи Исроилни ҳаракат қилишга мажбур қилган.

"Исроил АҚШни Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлашга мажбурлагани йўқ" — АҚШ президенти

Қўшма Штатлар президенти сешанба куни Конгрессда ўзининг тарафдорлари орасида АҚШ Исроил мажбурлагани учун Эронга ҳужум қилишга мажбур бўлганлиги ҳақидаги тахминларни рад этди.

 

"Биз Эрондаги бу "телбалар" билан музокаралар олиб бордик ва мен улар биринчи бўлиб ҳужум қилишини ҳис қилдим. Мен бу ҳужум содир бўлишини истамадим", — деди Трамп 

 

Шунингдек, Оқ уй раҳбари Эронда энди ҳаво ҳужумидан мудофаа ва кузатув тизимлари йўқлигини, шунинг учун улар жиддий йўқотишларга тайёр туриши кераклигини таъкидлаб, мамлакатнинг амалдаги ҳукумати учун муқобил номзод ҳисобланган кўпчилик шахслар ҳужумлар давомида ҳалок бўлганини билдирди. 

 

Доналд Трапм Буюк Британиянинг АҚШдан Эронга қарши амалиётда ўз базаларидан фойдаланмасликни сўраганини қоралаб, бош вазир Кир Стармер Уинстон Черчилл каби зўр сиёсатчи эмаслигини қайд этди.

 

"Нефт нархлари яна бир муддат юқори бўлиб туриши мумкин, аммо кейин албатта пасаяди", — дея қўшимча қилди Тармп.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

"Исроил АҚШни Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлашга мажбурлагани йўқ" — АҚШ президенти | Zamon.uz