Ўзбекистон

Қўқондаги уйда газ портлаш сабаби аниқланди

Ҳодиса носоз ва ностандарт газ шлангидан фойдаланиш туфайли содир бўлган.

Қўқондаги уйда газ портлаш сабаби аниқланди

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Қўқондаги уйда бир кишининг ҳалок бўлишига олиб келган газ портлаши сабабларини ўрганилганини маълум қилди.

 

Вазирлик ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқовнинг билдиришича, мутахассислар томонидан ўрганиш жараёнида, мазкур ҳолат содир бўлган хонадонда уй эгаси газ плитасини ишлатган пайтда носоз ва ностандарт шлангдан фойдаланган ва натижада портлаш юзага келган.

 

​ФВВ вакили газ аниқловчи анализатор, яъни агар хонага газ сизиб чиқса, манбаини ўчирадиган қурилма ҳақида ҳам маълумот бериб, автоматлашган тизим ва энг хавфсиз ҳисобланишини таъкидлади.

 

Қўқон шаҳридаги “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйда газ портлаши 25 февраль куни содир бўлиши оқибатида ёнғин келиб чиққанди. Бахтсиз ҳодиса сабаб ушбу хонадонда истиқомат қилган, 2007 йилда туғилган фуқаро бетон қоплама (плита) босиб қолиб, оғир тан жароҳати олган ва воқеа жойида вафот этган. 

 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми "а" банди (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши Тергов департаменти томонидан назоратга олинди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қўқондаги уйда газ портлаш сабаби аниқланди | Zamon.uz