Ўзбекистон

Президент педофилларнинг умрбод озодликдан маҳрум қилинишини назарда тутувчи фармонни имзолади

Фармонга кўра вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар содир этган шахс яна шундай жиноят қилса унга узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинланади.

Президент педофилларнинг умрбод озодликдан маҳрум қилинишини назарда тутувчи фармонни имзолади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 март куни аёллар ва болалар ҳуқуқларини янада кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган таклифлар билан танишиб чиқиқб, тегишли фармонни имзолади.

 

Фармонга кўра, вояга етмаганларга нисбатан жинсий эркинликка қарши жиноятларни содир этган ва муқаддам судланган шахслар яна шундай оғир жиноятни қилса, уларга умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинланиши белгиланмоқда. 

 

Хусусан, 14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда жинсий эҳтиёжни қондириш ҳолатлари энг оғир тоифага киритилмоқда.

 

Ҳужжатга мувофиқ, Жиноят кодексининг 118 ва 119-моддалари бўйича вояга етмаганларга нисбатан жиноят содир этган маҳкумлар манзил-колонияларга ўтказилмайди. Улар жазони енгиллаштириш ёки сақлаш шароитларини юмшатиш имкониятидан психологик тузатиш дастуридан ўтмасдан фойдалана олмайди.

 

Бундан ташқари, жинсий жиноятлар бўйича терговга қадар текширув ва дастлабки терговни фақат прокуратура органлари олиб боради. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳам шаҳвоний шилқимлик учун жазо санкцияларини кучайтириш назарда тутилган. Фармон билан вояга етмаганларни жинсий эксплуатациядан ҳимоя қилиш тизими янада қатъийлаштирилиши кўзда тутилган.

 

Шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан содир этилган жинсий ва зўравонликка оид жиноятларни тергов қилиш прокуратура органларининг мутлақ ваколатига ўтказилади. Вояга етмаган шахслар ва хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик билан боғлиқ ишларни тергов қилиш ва кўришга ихтисослашган ва махсус тайёргарликдан ўтган терговчи ва судьялар фаолияти йўлга қўйилади.

 

Шу билан бирга, эрта никоҳ ва 16 ёшгача бўлган ҳомиладорлик аниқланган хотин-қизлар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш кафолатланади.

 

Шавкат Мирзиёев 16 февраль кунги йиғилишда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтириш, педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини жорий этиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган.

custom img

44 та туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари ишдан олинди

Шунингдек, “жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун” “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали раҳбарини ишдан олиш бўйича топшириқ берилди.

custom img

Тошкент метроси ер усти ҳалқа линиясида иш вақти ўзгартирилади

Метро поездлари эндиликда бир соат олдиндан ҳаракатлана бошлайди.

custom img

Угом дарёси давлат гидрологик табиий ёдгорлигига айлантирилади

Угом дарёси ва унинг ҳавзасида биохилма-хилликни асраш, сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича янги мастер-режа ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликлар учун жарималар оширилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев экология, чиқиндиларни бошқариш ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича кенг кўламли таклифлар билан танишди.

custom img

Тошкент—Хива йўналишидаги янги тезюрар поезд қатнови 3 майдан йўлга қўйилади

“Жалолиддин Мангуберди” электропоезди ҳафтасига 3 кун қатнаб, сафар вақти 7,5 соат атрофида бўлади.

custom img

Ўзбекистонда подъезд ва тротуарлар олдига машина қўйиш тақиқланди

Кўп қаватли уйлар ҳудудида янги тақиқлар жорий этилди.

custom img

14 ёшли қизнинг таниши ППХ ходимини “шантаж” қилгани аниқланди

ИИББга кўра, Оҳангарондаги можаро шахсий келишмовчилик оқибатида юзага келган, ППХ ходимига нисбатан айбловлар асоссиз.

custom img

“Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”га 16 та мажбурий кўрсатма берилди

Қашқадарёдаги корхонада экологик талаблар бузилгани аниқланиб, иш судга юборилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"