Ўзбекистон

Тошкентда автобус бекатларидаги дўконлар олиб ташланади

360 дан ортиқ бекат ва 190 та катта-кичик чорраҳа хатловдан ўтказилди.

Тошкентда автобус бекатларидаги дўконлар олиб ташланади

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, Тошкент шаҳридаги автобус бекатларидаги дўконлар олиб ташланади. 

 

“Халқаро тажрибага кўра, жамоат транспорти бекатларининг замонавий концепциялари бекат ҳудудида савдо объектларининг бўлмаслигини, йўловчиларнинг транспортни эркин ва хавфсиз кутишини, платформаларнинг етарлича кенг бўлишини ҳамда тирбандлик юқори бўлганда уларни кенгайтириш имкониятини, шунингдек, инклюзив муҳит яратилишини таъминлайди”, дейилади ҳокимлик хабарида.

 

Аввалроқ, Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари пойтахтнинг энг тирбанд 472 км автомобиль йўлини аниқлагани ҳақида хабар берилган эди. Ҳокимлик маълумотига кўра, биринчи босқичда 100 кмлик масофа қамраб олиниб, 360 дан ортиқ бекат ва 190 та катта-кичик чорраҳа хатловдан ўтказилган.

 

Ўтказилган аудит натижалари жамоат транспорти йўналишида бекатлар ўрнида 110 та савдо объекти жойлашганини кўрсатган. Улардан 61 таси бекат мажмуаси ҳудудига эгалик қилиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим эта олмаган. Уларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли чоралар кўрилади.

 

Шаҳар маъмуриятининг тегишли қарорига асосан барча бекатлар янгиланади. Рухсат берувчи ҳужжатларга эга тадбиркорларга савдо нуқталарини ўрнатиш учун бошқа жой ажратиш орқали компенсация тўлаш механизми кўзда тутилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентда автобус бекатларидаги дўконлар олиб ташланади | Zamon.uz