Жаҳон

Трамп АҚШни чексиз урушга тортмоқда — АҚШ сенатори

Сенатор Трамп бутунлай назоратдан чиқиб кетганини ва америкаликлар унинг ёлғонлари туфайли аллақачон ҳалок бўлишганини билдирди.

Трамп АҚШни чексиз урушга тортмоқда — АҚШ сенатори

АҚШ сенатори Эд Марки Доналд Трампни Эронга қарши ноқоқнуний уруш олиб боришда айблади.

 

"Мен ҳозиргина Эрон бўйича махфий брифингдан чиқдим ва унда шундоқ ҳам билган нарсамиз тасдиқланди. Доналд Трамп ноқонуний уруш олиб бормоқда ва унинг тўхташ режаси йўқ. Бугун у биз Эронга ҳужум қилганимизни айтди, чунки у буни олдиндан сезган экан, аммо биз ҳақиқатни биламиз" — деди сенатор

 

Эд Маркининг билдиришича, Доналд Трамп Эроннинг ядровий ва ракета салоҳияти ҳақида ёлғон гапириб, Қўшма Штатларни Яқин Шарқдаги яна бир тугамас урушга тортмоқда. 

 

"Трамп бутунлай назоратдан чиқиб кетди ва америкаликлар унинг ёлғонлари туфайли аллақачон ҳалок бўлишди", — дея қўшимча қилди Марки.

 

Аввалроқ АҚШнинг яна бир сенатори Берни Сандерс ҳам Доналд Трамп ёзда Эроннинг ядровий салоҳияти АҚШ зарбалари орқали йўқ қилинганини айтганини, аммо бу баёнот ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирган.

 

Сандерснинг фикрича, агар бу гаплар рост бўлмаса, демак ҳозирги ҳарбий операция “ёлғон баҳона” билан бошланган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. У бу ҳолатни АҚШнинг Ироққа бостириб кириши билан таққослади.

 

“Трамп биз Эронга ҳужум қилишимиз кераклигини айтмоқда, чунки унинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўя олмаймиз. Аммо июнь ойида айнан ўзи "Эрон ядровий объектлари йўқ қилинди" деган эди. Ветнам. Ироқ. Эрон. Яна бир ёлғон. Яна бир уруш”, — деб ёзган эди Сандерс.

 

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.