Ўзбекистон

Яқин Шарқдаги воқеаларда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — ТИВ

Саудия Арабистонидан эвакуация давом этмоқда, БААдан репатриация рейси режалаштирилган.

Яқин Шарқдаги воқеаларда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият юзасидан маълумот берди.

 

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳозирги пайтга қадар Ўзбекистон фуқаролари орасида ҳалок бўлганлар ёки жароҳат олганлар қайд этилмаган. Вазирлик вазият доимий равишда назорат остида эканини таъкидлади.

 

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, Яқин Шарқ мамлакатларида бўлиб турган ватандошларнинг Ватанга қайтишини таъминлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Вазиятдаги ўзгаришлар ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш устуворлиги ҳисобга олиниб, мунтазам ва қўшимча авиатасҳирлар ташкил этилмоқда. Бу борадаги ишлар изчил давом эттирилаётгани билдирилди.

 

Хусусан, Саудия Арабистони ҳудудидан фуқароларни тизимли равишда эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг БААдан репатриация рейси амалга оширилиши режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, чартер рейсларини ташкил этиш масаласи авиакомпаниялар ҳамда минтақа давлатларининг авиация регуляторлари билан мувофиқлаштирилмоқда.

 

Вазирлик айрим ҳудудларда ҳаво майдонининг ёпилиши ҳамда “ҳаво ҳужуми” режими жорий этилгани сабабли имкониятлар чекланганини қайд этиб, шунга қарамай фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва уларни Ватанга қайтариш бўйича ишлар туну кун давом этаётганини маълум қилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.