Ўзбекистон

Яқин Шарқдан 5 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Бугунги кун ҳолатига кўра, 21 та парвоз орқали Мадина ва Жидда аэропортларидан 4 948 нафар, Дубайдан эса 235 нафар йўловчи Ўзбекистонга олиб келинган.

Яқин Шарқдан 5 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Яқин Шарқ минтақасида кескинлик кучайгани ортидан беш мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси қайтарилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

Минтақада давом этаётган ҳарбий низо сабабли Баҳрайн, Қувайт, Сурия, Ироқ, Эрон, Қатар, Исроил, Иордания, БАА ва Ливан ҳаво ҳудудлари парвозлар учун турли муддатларга ёпиқ бўлиб қолмоқда.

 

Маълумотларга кўра, 28 февралдан бошлаб Ўзбекистон шаҳарларидан Дубай, Шаржа, Мадина, Доха, Жидда, Тел-Авив, Теҳрон ва Қувайт йўналишларидаги барча авиақатновлар бекор қилинди. Натижада 28 февралдан 2 мартга қадар Қувайт, Исроил, Саудия Арабистони, Қатар ва БААдан жами 1 681 нафар Ўзбекистон фуқароси ўз ватанига учолмаган.

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан Транспорт вазирлиги резидент ва хорижий авиакомпаниялар билан аниқ режаларни ишлаб чиқди. Ишларни мувофиқлаштириш мақсадида “Ўзавиация” агентлигида 24/7 ишлайдиган махсус штаб ташкил қилинди. Қатор мамлакатларнинг ҳаво ҳудуди ёпиқ бўлиши ва вазият ўзгариб бораётганлиги, шунингдек, хорижий авиация идоралари билан олиб борилган музокаралар натижалари ҳисобга олинган ҳолда авиакомпанияларга парвозларни амалга оширишда қатъий талаблар белгиланди.

 

Ҳозирги вақтда резидент ва норезидент авиакомпаниялар 2026 йил 28 февралгача жўнаб кетган йўловчиларни Ўзбекистонга қайтариш учун парвозларни амалга оширмоқда. Бугунги кун ҳолатига кўра, 21 та парвоз орқали Мадина ва Жидда аэропортларидан 4 948 нафар, Дубайдан эса 235 нафар йўловчи Ўзбекистонга олиб келинган.

 

Транспорт вазирлиги йўловчиларга парвозлар ҳақида маълумот олишда фақат авиакомпанияларнинг расмий ваколатхоналари ва уларнинг веб-сайтларида кўрсатилган телефон рақамларига мурожаат қилишни тавсия қилмоқда. 

 

Шунингдек, вазирлик хабарида фуқаролар текширилмаган воситачиларга мурожаат қилиш молиявий ва бошқа хавф-хатарларни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган.

 

Йўловчиларга ёрдам кўрсатиш мақсадида “Ўзавиация” агентлигининг cалл-маркази 24/7 ишлайди: +998 (78) 120-00-72, +998 (71) 200-07-65.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Яқин Шарқдан 5 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанга қайтарилди | Zamon.uz