Ўзбекистон

Ёввойи табиат ортидаги меҳр: Тошкентда минглаб ёшлар экология учун бирлашди

Бутунжаҳон ёввойи табиат куни муносабати билан Тошкент ҳайвонот боғида экологик тадбир бўлиб ўтди.

Ёввойи табиат ортидаги меҳр: Тошкентда минглаб ёшлар экология учун бирлашди

3 март куни мамлакат бўйлаб “Бутунжаҳон ёввойи табиат куни” кенг нишонланди.

 

Сана муносабати билан Тошкент ҳайвонот боғида ёввойи флора ва фауна вакилларини асрашга қаратилган йирик экологик тадбир ташкил этилди. Тадбир Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Global экологик фонд, БМТ Тараққиёт дастури, Ёшлар ишлари агентлиги, Волонтёрлар aссоциацияси ҳамда Тошкент ҳайвонот боғи ҳамкорлигида ўтказилди.

 

Унда пойтахтдан 100 нафaрдан ортиқ ёш экoфаоллар, республика бўйича эса қарийб 2000 нафар ёшлар иштирок этди. Тадбирнинг асосий қисми сифатида ёшлар ўртасида “Эко-квест” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Унда Тошкент шаҳарининг турли туманларидан тузилган жамоалар экологиya, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда ёввойи табиатни асрашга оид савол ва топшириқларни бажарди.

 

Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин Мирообод, Яккасарой ва Олмазор туманлари жамоаларига насиб этди. 2-ўринни Бектемир ҳамда Янгиҳayot туманлари эгаллади. 3-ўрин эса Мирзо Улуғбек ва Учтепа туманлари жамоаларига берилди.

 

Шунингдек, номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Юнусобод тумани “Интеллектуал жамоа”, Чилонзор тумани “Яшил қаҳрамонлар”, Шайҳонтоҳур тумани “Экологик топқирлар”, Сергели тумани эса “Энг креатив жамоа” деб топилди.

 

Тадбир давомида ҳайвонот боғидаги ёввойи фауна вакилларини озиқлантириш ва парваришлашга қаратилган амалий акциялар ҳам ўтказилди. Шу билан бирга, “Эко-квест” ўйинлари Фарғона ва Сурхондарё вилоятларидаги ҳайвонот боғларида ҳамда бошқа ҳудудлардаги хиёбонларда ҳам ташкил этилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ёввойи табиат ортидаги меҳр: Тошкентда минглаб ёшлар экология учун бирлашди | Zamon.uz