Ўзбекистон

Ўзбекистонда метан заправкалар фаолияти вақтинча чекланди

Жамоат транспорти ва хизмат кўрсатувчи объектларга газ етказиб бериш чекловларсиз давом этади.

Ўзбекистонда метан заправкалар фаолияти вақтинча чекланди

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Республика ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида табиий газга бўлган талаб ошган. Шу сабабли магистраль газ қувурларида босим пасайиши кузатилмоқда.

 

Энергетика тизими биринчи навбатда аҳоли хонодонлари ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз газ билан таъминлашни устувор вазифа сифатида белгилади. Шу муносабат билан, 4-март куни соат 19:00 дан 5-март куни соат 10:00 гача Республикадаги “метан заправкалари” фаолиятига вақтинча чеклов киритилади.

 

Мазкур чора аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор газ таъминоти билан таъминлашга қаратилган. Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектлари ва жамоат транспорт воситалари учун газ етказиб бериш чекловларсиз давом эттирилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда метан заправкалар фаолияти вақтинча чекланди | Zamon.uz