Ўзбекистон

АҚШ Эрондаги қизлар мактабига берилган зарбани текширмоқда

Қўшма Штатлар тинч аҳолини нишонга олмаслиги айтилмоқда.

АҚШ Эрондаги қизлар мактабига берилган зарбани текширмоқда

Оқ уй Эрондаги қизлар мактабига қилинган ҳужум юзасидан текширув олиб бормоқда. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Пет Ҳегсетга таяниб, CNN хабар берди.

 

Исроил ва Қўшма Штатлар 28 феврал куни Минаб шаҳридаги қизлар мактабига авиазарба берган эди. Ҳужум оқибатида 160 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида 7–12 ёшдаги қизлар ҳам бўлган. Ҳалок бўлганларни дафн этиш маросими 3 март куни Эронда оммавий тарзда ўтказилган.

 

“Мен ҳозир айта оладиган ягона нарса шуки, биз бу ҳодисани текширяпмиз. Биз ҳеч қачон тинч аҳолини нишонга олмаймиз, бироқ воқеа юзасидан текширув олиб борилмоқда”, — деди Ҳегсет.

 

Шунингдек, БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича идораси 3 март куни Эрондаги қизлар мактабига қилинган ҳужум юзасидан мустақил тергов ўтказишга чақирди. Бироқ ташкилот ҳужум учун ким жавобгар эканини очиқламади.

 

Аввалроқ 2 март куни АҚШ давлат котиби Марко Рубио АҚШ ҳарбийлари мактабни атайлаб нишонга олмаганини билдирган эди. Шу билан бирга, Исроил аввал ҳам Ғазо секторидаги уруш давомида тинч аҳолига қилинган айрим зарбаларни дастлаб рад этиб, кейинчалик уларни “тасодифий ҳодиса” деб изоҳлаб келган.

 

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти ҳамда Эрон олий раҳбари Али Хоманаийнинг ўлдирилиши ортидан бошланган можаро давомида 900 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Эрон эса бунга жавобан минтақадаги АҚШ ҳарбий базалари ва объектларига зарбалар бермоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.