Ўзбекистон

Қатарда круиз кемасида бўлган 71 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилади

Доҳада қийин аҳволга тушиб қолган 91 нафар Ўзбекистон фуқароси элчихона вакиллари ёрдамида уй-жой билан таъминланди.

Қатарда круиз кемасида бўлган 71 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилади

Яқин Шарқ минтақасида кескинлик кучайиши фонида Қатарда бўлиб турган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш бўйича чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Доҳада турли сабабларга кўра қолиб кетган 91 нафар Ўзбекистон фуқароси Қатар туризм ташкилоти билан келишилган ҳолда вақтинча турар жой билан таъминланган. 4 март куни Ўзбекистон элчихонаси вакиллари ватандошлар билан учрашиб, уларга зарур амалий ва ахборот кўмагини кўрсатган.

 

Элчи Ашраф Хўжаев Doha портига ташриф буюриб, Celestine Cruises кемасида бўлган 71 нафар ўзбекистонлик билан учрашди. Суҳбат давомида уларга юзага келган вазият ва ватанга қайтариш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берилди. 

 

Элчихона ходимлари Grand Regal Hotel, Hampton by Hilton Doha Old Town, Jouri Al Murwab Hotel ҳамда Retaj Al Rayyan Hotel меҳмонхоналарига ташриф буюриб, у ерда вақтинча истиқомат қилаётган фуқаролар ҳақида маълумот тўплади ва уларнинг рўйхатини шакллантирди. Бу эҳтимолий эвакуация жараёнларини мувофиқлаштириш учун зарур экани қайд этилди.

 

Айни пайтда Қатар ҳаво ҳудуди ёпиқ қолмоқда. Мамлакатда бўлиб турган хорижий сайёҳлар қўшимча расмий маълумотларни кутмоқда.

 

Яқин Шарқдаги кескинлик сабаб 28 февралдан бошлаб Ўзбекистон шаҳарларидан Дубай, Шаржа, Мадина, Doha, Жидда, Тел-Авив, Теҳрон ва Кувайт йўналишларидаги авиақатновлар вақтинча тўхтатилган. Натижада Кувайт, Исроил, Саудия Арабистони, Қатар ва БААда бўлган айрим Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайта олмай қолган.

 

Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Форс кўрфази мамлакатларида қолиб кетган фуқароларни ватанга қайтаришни ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Транспорт вазирлиги резидент ва хорижий авиакомпаниялар билан ҳамкорликда аниқ режалар ишлаб чиқди. Жараёнларни мувофиқлаштириш мақсадида “Ўзавиация” агентлиги ҳузурида 24/7 режимида ишлайдиган штаб ташкил этилган.

 

4 март куни Шавкат Мирзиёев Қатар амири Тамим бин Ҳамад Aл Тани билан телефон орқали мулоқот қилиб, Қатарда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш ва уларни ватанга қайтариш учун яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдирди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.