Жаҳон

Эрон атрофидаги ҳарбий зарбалар халқаро ҳуқуққа зид — БМТ

БМТнинг мустақил фактларни аниқлаш миссияси АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши зарбалари ҳамда Теҳроннинг жавоб ҳужумларини қоралади.

Эрон атрофидаги ҳарбий зарбалар халқаро ҳуқуққа зид — БМТ

БМТнинг мустақил халқаро фактларни аниқлаш миссияси АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши амалга оширилган ҳарбий ҳаракатларни, шунингдек, Теҳроннинг минтақа давлатларига қаратилган жавоб зарбаларини қоралади. Тегишли баёнот 4 март куни эълон қилинган.

 

Миссия мутахассисларининг таъкидлашича, куч ишлатиш ҳолатлари халқаро ҳуқуқ тамойилларига, хусусан, БМТ Низомига зид бўлиб, мамлакатдаги гуманитар вазиятнинг янада оғирлашишига олиб келиши мумкин.

 

Баёнотда қайд этилишича, Эрон аҳолиси бир томондан ташқи ҳарбий босим, иккинчи томондан эса ички репрессиялар орасида мураккаб шароитда қолмоқда. Мутахассислар мамлакатда инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ узоқ йиллик муаммолар мавжудлигини ҳам эслатиб ўтган.

 

Миссия айниқса Минаб шаҳрида содир бўлган фожиага оид хабарлардан чуқур хавотир билдирган. Дастлабки маълумотларга кўра, қизлар мактабига уйуштирилган ҳужум оқибатида 150 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Қурбонларнинг аксарияти 7–12 ёшли болаларни ташкил этадигани қайд этилмоқда.

 

Шунингдек, баёнотда АҚШ ва Исроил томонидан Эрон расмийларига қарши амалга оширилган ҳаво зарбалари ҳам танқид қилинди.

 

Мутахассислар судсиз қотилликларни “адолатнинг қабул қилиб бўлмайдиган воситаси” деб баҳолаб, бундай амалиёт халқаро ҳуқуқ нормаларига зид эканини таъкидлади.

 

Бундан ташқари, Эроннинг қўшни давлатларга нисбатан амалга оширган жавоб зарбалари ҳам хавотир уйғотаяпти, деб қайд этилган. Миссия маълумотларига кўра, бундай ҳаракатлар тинч аҳолининг қурбон бўлиши ҳамда фуқаролик инфратузилмасининг вайрон бўлишига олиб келмоқда.

 

Мутахассислар шунингдек, Эрон 2025 йил 28 декабрда бошланган норозилик намойишларининг кескин бостирилиши оқибатларидан ҳали ҳам тўлиқ тикланмаганини ҳам таъкидлаб ўтган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.