Жаҳон

Эрон Туркия ҳудудига ракета учирганини рад этди, Анқара эса жавоб беришга тайёрлигини эълон қилди

Эрондан учирилган баллистик ракета Шарқий Ўрта ер денгизидаги НАТО ҳаво ва ракетага қарши мудофаа бўлинмалари томонидан тўхтатилган.

Эрон Туркия ҳудудига ракета учирганини рад этди, Анқара эса жавоб беришга тайёрлигини эълон қилди

Туркия Президенти маъмурияти Алоқа бошқармаси раҳбари Бурҳанеттин Дураннинг сўзларига кўра, Туркия ҳудудига ракета қолдиқлари қулаганидан сўнг, Анқара жавоб беришга тайёрлигини билдирди. 

 

“Ҳудудимиз ва ҳаво маконимизни ҳимоя қилиш учун зарур бўлган барча чоралар иккиланмасдан кўрилади. Мамлакатимизга нисбатан юзага келиши мумкин бўлган душманларча ҳаракатларга халқаро ҳуқуқ доирасида тегишли жавоб берилади. Шу билан бирга, бу жараёнда НАТО ва иттифоқчиларимиз билан маслаҳатлашув ва ҳамкорлик давом эттирилади”, — деб баёнот берди Бурҳанеттин Дуран.

 

Шунингдек, Дуран барча томонларни минтақада кескинликни ошириши ёки можарони янада кенгроқ ҳудудларга ёйилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирди. 

 

Эрон Қуролли Кучларининг Бош штаби Туркия ҳудудига ракета йўналтирилгани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди ва расман бундай зарба берилмаганини маълум қилди. Бош штаб баёнотида айтилишича, Эрон армияси Туркиянинг суверенитетини тўла ҳурмат қилади ва мамлакатга қарата ҳеч қандай ракета учирилмаган ёки уруш ҳаракати қилинмаган.

 

Аввалроқ, Эрондан учирилган баллистик ракета Шарқий Ўрта ер денгизи́даги НАТО ҳаво ва ракетага қарши мудофаа бўлинмалари томонидан тўхтатилгани хабар қилинган эди.

 

Ракетанинг йўли Ироқ ва Сурия ҳаво ҳудудлари орқали Туркия томон йўналтирилган эди. Ҳодиса натижасида ерга тушган парчалардан айримлари Ҳатай вилояти, Дўртёл тумани ҳудудига етиб борган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.