Жаҳон

Ироқ бутунлай электр энергиясидан узилди

Басра вилоятидаги муҳим Румейла электр станциясида кутилмаган носозлик блэкаутга сабаб бўлди.

Ироқ бутунлай электр энергиясидан узилди

4- март куни Ироқнинг барча вилоятларида электр энергиясида узилиш кузатилди. Бу ҳақда мамлакат Электр энергетикаси вазирлигига таяниб, Deutsche Welle хабар берди.

 

Кейинчалик вазирлик блекаут Басра вилоятидаги Румейла электр станциясида газ ҳажмининг кутилмаганда камайиши билан боғлиқ техник носозлик  сабаб юзага келганини билдирди. Станцияда қувват кескин 1900 мегаваттга тушиб, электр ўчишига сабаб бўлган.

 

Гувоҳлар томонидан суратга олинган ва ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеоларга қараганда, баъзи уйлар ҳали ҳам электр билан таъминланган, аммо кўчалар бутунлай чироқсиз қолган.

 

Ироқ агентлиги ИНА хабар беришича, яқинда Эрон томонидан бир неча марта ҳужумларга учраган электр станциялари ва узатиш линияларида тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Ушбу воқеа АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши урушининг бешинчи кунида содир бўлди. Иккала давлат 28 февраль тонгида Эрон ҳудудига зарбалар берди. 

 

Эрон эса жавобан Исроил ва Форс кўрфазидаги бир неча давлатларга зарба йўллади, жумладан Ироқдаги Эрбил аэропорти яқинига ҳам. Теҳрон эса араб давлатлари билан уруш олиб бормаётганини, фақат минтақадаги АҚШ ҳарбий базаларини нишонга олаётганини таъкидламоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.