Ўзбекистон

Наманганда Telegram орқали болалар порнографиясини тарқатган шахс қўлга олинди

У гуруҳ аъзоларидан 8–10 минг сўмгача пул талаб қилиб, ноқонуний контентни 120 нафар фойдаланувчига тарқатган.

Наманганда Telegram орқали болалар порнографиясини тарқатган шахс қўлга олинди

Наманганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Telegram мессенжери орқали вояга етмаганлар иштирокидаги порнографик материалларни тарқатган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар органлари матбуот хизмати маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, Наманган туманида яшовчи фуқаро мессенжер иловасида махсус гуруҳ ташкил этиб, унда вояга етмаганлар иштирокидаги порнографик материалларни намойиш этиш ва тарқатиш билан шуғулланган.

 

Аниқланишича, гумонланувчи гуруҳ аъзоларидан ҳар бири учун банк картасига 8 мингдан 10 минг сўмгача пул ўтказиб беришни талаб қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, у мазкур ноқонуний материалларни жами 120 нафар фойдаланувчига тарқатган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 130-моддаси 3-қисми (порнографик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш ёки намойиш этиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.