Жаҳон

Толибон Қандаҳорда Покистоннинг 7 та ҳарбий постини эгаллади

Бироқ Исломобод ушбу маълумотларни ҳозирча тасдиқлагани йўқ.

Толибон Қандаҳорда Покистоннинг 7 та ҳарбий постини эгаллади

Толибон маъмурияти Мудофаа вазирлиги “Радд аз-Зулм” (“Зулмга қарши кураш”) номли операция давомида Қандаҳор вилояти ҳудудида Покистон ҳарбийларига тегишли еттита чегара пости назоратга олинганини эълон қилди.

 

Афғонистон томони маълумотларига кўра, операцияда 205- “Ал-Бадр” корпусининг 6-чегара бригадаси иштирок этган. Ҳарбийлар постларни эгаллаб, у ердаги қурол-яроғ ва ўқ-дориларни мусодара қилгани, Покистон ҳарбий хизматчилари орасида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар борлиги айтилмоқда. Бироқ Исломобод ушбу маълумотларни ҳозирча тасдиқлагани йўқ.

 

Вазият сўнгги кунларда кескинлашган. Аввалроқ Покистон кучлари Кобул, Қандаҳор ва чегара ҳудудларидаги айрим нишонларга ҳаво зарбалари берган эди. Покистон томони бу ҳужумларни Теҳрик-е Толибон Покистон (TTP) жангарилари жойлашган лагерларга қарши “Ғазаб лил-Ҳақ” (“Ҳақиқат учун ғазаб”) операцияси доирасида амалга оширилганини маълум қилган.

 

Жанговар ҳаракатлар давом этаётган бир пайтда, халқаро ташкилотлар ва БМТнинг Афғонистондаги миссияси — UNAMA тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ортиб бораётганидан хавотир билдирмоқда. БМТ маълумотларига кўра, 2026 йил 4 март ҳолатига эскалация бошланганидан бери камида 42 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши жароҳатланган.

 

Айни пайтда Дуранд чизиғи бўйлаб бир нечта ҳудудларда тўқнашувлар давом этмоқда. Хусусан, Хост вилояти, Пактика вилояти ва Кунар вилояти ҳудудларида вазият кескинлигича қолмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Толибон Қандаҳорда Покистоннинг 7 та ҳарбий постини эгаллади | Zamon.uz