Ўзбекистон

ТОП-300 олийгоҳларга кирган ёшлар ва педагогларга 20 минг долларгача таълим кредити берилади

Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб етти йил давомида қайтарилади

ТОП-300 олийгоҳларга кирган ёшлар ва педагогларга 20 минг долларгача таълим кредити берилади

Ҳукуматнинг 2 мартдаги 88-сонли қарори билан “Хорижий олий таълим ташкилотларида ўқиш истагидаги ёшлар ва педагог ходимларга таълим кредитини ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

 

Низом Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан имтиёзли таълим кредитини ажратиш ва уларни қайтариш тартибини белгилайди.\

 

Низомга кўра, QS (Quacquarelli Symonds) ёки THE (The Times Higher Education) бўйича ТОП-300 таликка киритилган хорижий олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган 30 ёшдан ошмаган, жумладан 30 ёшдан бўлган ёшлар ва педагогларга ажратилади. Кредит олувчилар Ўзбекистон фуқароси бўлиши талаб қилинади.

 

Кредит 1 ўқув йили учун 20 минг АҚШ долларигача миқдордаги эквивалентда миллий валютада талабаларнинг бакалавриат ҳамда магистратура дастурларида ўқиши учун берилади. Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб етти йил давомида қайтарилади.

 

Кредит олувчи банкка мурожаат қилишда ариза, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси, таклифнома-хат (1-курслар учун), 2-курсдан бошлаб академик ўзлаштириш натижалари, тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича шартнома ҳамда олий таълим ташкилотининг банк реквизитлари кўрсатилган инвойс тақдим этиши керак бўлади.

 

Шу билан бирга, биргаликда қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромадлари юзасидан маълумот, 30 ёшдан ошган педагоглар учун меҳнат дафтарчасидан кўчирма ҳам талаб қилинади.

 

Таълим кредити ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида белгиланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

ТОП-300 олийгоҳларга кирган ёшлар ва педагогларга 20 минг долларгача таълим кредити берилади | Zamon.uz