Ўзбекистон

Тошкент–Самарқанд йўналишида 150 км/соат тезликда ҳаракатланишга имкони берувчи автомагистрал қурилади

Беш йил ичида барпо этиладиган магистрал энг юқори техник ва хавфсизлик стандартларига жавоб беради.

Тошкент–Самарқанд йўналишида 150 км/соат тезликда ҳаракатланишга имкони берувчи автомагистрал қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев транспорт соҳасини модернизация қилишга қаратилган йирик лойиҳалар доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

 

Тақдимот давомида Тошкент – Самарқанд йўналишида янги замонавий автомагистрал қуриш лойиҳаси кўриб чиқилди. Умумий узунлиги 282 километр бўлган йўлнинг 140 километрлик участкасида тупроқни мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилади, шунингдек, 12 та транспорт ечими, 91 та кўприк ва 16 та йўл ўтказгич қурилиши режалаштирилган. Йўл Ia тоифали бўлиб, ҳар бири 3,75 метр кенгликдаги олтита ҳаракат тасмаси билан жиҳозланади ва лойиҳавий тезлиги соатига 150 километр этиб белгиланган.

 

Шунингдек, Тошкент – Ангрен – Қамчиқ довони йўналишида 171 километрлик муқобил автомобиль йўли қурилиши режалаштирилган бўлиб, йўлда 33 километрлик тоннеллар ва йирик муҳандислик иншоотлари барпо этилади.

 

Президентга лойиҳалар учун молиялаштириш манбалари ва хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган музокаралар ҳақида ахборот берилди. Автомагистралларни лойиҳалашда замонавий транспорт муҳандислиги ечимлари, интеллектуал бошқарув ва мониторинг тизимлари жорий этилиши, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани белгиланди.

 

Шунингдек, Тошкент – Чорвоқ ва Урганч – Хива йўллари қурилиши ҳам муҳокама қилинди.

 

Тақдимотда Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш лойиҳасининг асосий параметрлари кўриб чиқилди: 208,4 минг квадрат метрлик йўловчи терминали, 4 километр узунликдаги иккита учиш-қўниш йўлаги, йилига 20 миллион йўловчига хизмат кўрсатиш ва 169 та ҳаво кемаси учун автотураргоҳ ташкил этиш режалаштирилган.

 

Президент Мирзиёев мутасаддилarga лойиҳаларни техник ва иқтисодий жиҳатдан пухта тайёрлаш, қурилиш ишларини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш ҳамда транспорт инфратузилмасининг узоқ муддат барқарор ишлашини таъминлаш бўйича топшириқлар берди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент–Самарқанд йўналишида 150 км/соат тезликда ҳаракатланишга имкони берувчи автомагистрал қурилади | Zamon.uz