Ўзбекистон

Ўзбекистон қалбаки дорилар айланмасига қарши кураш кескин кучайтирилади

Ўтган йил давомида 57 мингдан ортиқ контрафакт дорилар аниқланган, 21 турдаги хорижий дорилар Ўзбекистонга кириши тўхтатилган.

Ўзбекистон қалбаки дорилар айланмасига қарши кураш кескин кучайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 5 март куни фармацевтика соҳасини ривожлантириш ва сифатсиз дорилар айланмасига қарши курашни кучайтиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида масъулларга аниқ топшириқлар берди.

 

Давлат раҳбари дориларнинг ноқонуний айланмаси бўйича гиёҳванд ва психотроп моддаларга қарши олиб борилаётган қатъий чоралар каби кескин кураш олиб борилишини таъкидлади. Қайд этилишича, ўтган йил давомида 57 мингдан ортиқ рўйхатдан ўтмаган контрафакт дорилар аниқланган ва натижада 21 турдаги нуфузли хорижий компания ўз дориларини Ўзбекистонга етказишни тўхтатган.

 

Президент шунингдек, сифатсиз ва қалбаки дорилар савдоси учун жавобгарликни ошириш бўйича янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.

 

Йиғилишда фармацевтика соҳасидаги илмий салоҳият ҳам кўриб чиқилди. Ҳозирда 6 та илмий-тадқиқот институтида 300 дан зиёд олимлар фаолият юритмоқда, йилига эса 1 мингга яқин ёшлар фармацевтика олийгоҳларини тамомламоқда. Шу билан бирга, саноат ва илм-фан орасидаги узилиш муаммоси қайд этилди.

 

Шу муносабат билан Кимё-фарматсевтика, Вакцина ва зардоблар ҳамда Шарқ табобати институтлари негизи бўйича Миллий биофарматсевтика илмий-тадқиқот институти ташкил этилади. Институт Тошкент фарма парк ҳудудида жойлашиб, олимларга клиник олди, био ва кимё лабораториялари ҳамда 250 ўринли халқаро клиник тадқиқотлар маркази орқали илмий ишларга имконият яратади.

 

Президент Мирзиёев фармацевтика соҳасини модернизация қилиш ва хорижий сармояларни жалб қилиш борасидаги ишларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон қалбаки дорилар айланмасига қарши кураш кескин кучайтирилади | Zamon.uz