Ўзбекистон

Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раиси ўзгарди

Тожиев Одилжон Фотиҳжон ўғли Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раиси ўзгарди

Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раиси этиб, Шерзодхон Тожиддинхон ўғли Қудратхўжанинг ўрнига Тожиев Одилжон Фотиҳжон ўғли тайинланди.

 

Маълумотларга кўра, Одилжон Фотиҳжон ўғли Тожиев давлат бошқаруви тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритган. Жумладан, у Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Қонунчилик палатаси Спикерининг рақамли ривожланиш ва ахборот сиёсати масалалари бўйича ўринбосари сифатида кўп йиллар самарали иш олиб борган.

 

О.Тожиев жамоатчилик билан фаол ишлайдиган, ОАВ соҳасидаги қонунчиликни чуқур биладиган, ахборот сиёсати ва рақамли ривожланиш йўналишларида катта тажрибага эга мутахассис сифатида танилган. 

 

Шунингдек, у замонавий медиа майдонда очиқ мулоқот маданиятини ривожлантириш, медиа соҳасини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.