Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот ўтказди
Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Нахчиванга қилинган ҳужум масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Бахтиёр Саидов Жейҳун Байрамов билан Озарбайжондаги ҳолат юзасидан мулоқот ўтказган.
Суҳбат чоғида Байрамов Нахчиван Автоном Республикаси ҳудудида дронлар билан амалга оширилган ҳужум бўйича батафсил маълумот берди. Мазкур ҳужум натижасида тинч аҳоли жабрлангани ва фуқаролик инфратузилмасига зарар етганлиги қайд этилди.
Ўзбекистон томони ушбу ҳужумлар юзасидан жиддий хавотир билдирди. Шунингдек, халқаро ҳуқуқ принциплари ва бошқа давлатларнинг суверенитети ҳамда ҳудудий яхлитлигини бузадиган бундай ҳаракатлар мутлақо қабул қилиб бўлмаслиги таъкидланди.







