Жаҳон

АҚШ Эрондан кейин Кубага эътибор қаратади — Трамп

АҚШ президенти Куба масаласида давлат котиби Марко Рубио фаолиятига юқори баҳо берди ва Вашингтон бу йўналишни диққат билан кузатаётганини таъкидлади.

АҚШ Эрондан кейин Кубага эътибор қаратади — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп биринчи Эронга қарши ҳарбий операцияни якунлашни, шундан сўнг эса Куба масаласи бўйича кейинги ҳаракат йўналишларини кўриб чиқишни режалаштираётганини маълум қилди.

 

Оқ уйда ўтказилган тадбир чоғида давлат раҳбари АҚШ давлат котиби ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи Марко Рубио фаолиятига юқори баҳо берди. Трампнинг таъкидлашича, Америка маъмурияти Кубадаги вазиятни ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.

 

“Биз аввало Эронга оид масалани якунлашни истаймиз, шундан сўнг кейинги қадамлар ҳақида ўйлаймиз”, — деди АҚШ президенти.

 

Трамп, шунингдек, Лотин Америкасидаги вазият ҳақида ҳам фикр билдирди ва Венесуэлада жараёнлар ижобий томонга ўзгаряптиганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда сайланган президент сифатида тилга олинган Делси Родригес билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

 

АҚШ раҳбари Венесуэладан катта ҳажмда нефть импорт қилинаётганини ҳам қайд этди. Таъкидлашича, мазкур нефть Ҳюстон ва бошқа ҳудудлардаги қайта ишлаш корхоналарига етиказиб берилмоқда.

 

Аввалроқ The Atlantic нашри манбаларга таяниб, АҚШ раҳбарияти Куба бўйича ҳарбий операция эҳтимолини ҳам муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Эрондан кейин Кубага эътибор қаратади — Трамп | Zamon.uz