Жаҳон

Дубайда атиги 10 кунга етадиган озиқ-овқат маҳсулотлари қолди

Яқин Шарқдаги можаро Дубай ва бошқа шаҳарларда озиқ-овқат етказиб беришга жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Дубайда атиги 10 кунга етадиган озиқ-овқат маҳсулотлари қолди

Яқин Шарқдаги давом этаётган можаро глобал савдо оқимларига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Heute нашрининг маълум қилишича, логистика соҳасидаги етакчи компания Kühne + Nagel бош директори Стефан Пол маълумотларига кўра, глобал ҳаво юк ташиш бозори ҳозирда ўз қувватининг тахминан 18 фоизини йўқотган.

 

Дубайдаги янги озиқ-овқат маҳсулотлари фақат атиги 10 кунга етади, деб огоҳлантиради Пол. Вазият айниқса янги маҳсулотлар – мева ва сабзавотлар учун хавфли бўлиши мумкин, чунки минтақадаги кўплаб давлатлар импортга жуда боғлиқ. Агар можаро узоқ давом этса, логистика менеджерининг сўзларига кўра, таъминот занжирида жиддий узилишлар юзага келиши мумкин.

 

Назариёт жиҳатдан Саудия Арабистони орқали транспортни амалга ошириш мумкин бўлса-да, мавжуд имкониятлар бир контейнер кемасининг юкини қоплаш учун етарли эмас. Бундай кема одатда 20 000 тагача контейнер таший олади – бу ҳажмни автомобил транспорти билан қоплаш деярли имкононсиз.

 

Европада ҳозирча уруш таъсири нисбатан чекланган бўлиб, фақат энергия нархлари сезиларли даражада ошгани ва таъминот занжирларида баъзи узилишлар кузатилган. Дубай ва бошқа йирик савдо марказларида дўконлар ёпиқ ёки минимал ходимлар билан ишламоқда, бу эса бизнес ва туризм соҳаларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.