Жаҳон

Эрон хавфсизлик сабабли янги олий раҳбар номини эълон қилишни кечиктирди

АҚШ ва Исроил баёнотлари янги раҳбар ҳам эҳтимолий нишонга айланиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирмоқда.

Эрон хавфсизлик сабабли янги олий раҳбар номини эълон қилишни кечиктирди

Эрон расмийлари мамлакатнинг собиқ олий раҳбари Али Хоманаий вафотидан сўнг янги етакчини тайинлаш масаласини хавфсизлик сабабларига кўра вақтинча кечиктирди. Бу ҳақда The New York Times Эрон ҳукуматига яқин икки манбага таяниб маълум қилди.

 

Манбаларга кўра, янги олий раҳбар номзодининг эълон қилиниши АҚШ ва Исроил томонидан билдирилган баёнотлардан кейин орқага сурилган. Айрим изоҳларда янги тайинланадиган раҳбар ҳам эҳтимолий нишонга айланиши мумкинлиги таъкидланган.

 

Ҳозирча собиқ олий раҳбарнинг ўғли — Можтаба Хоманаий асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. Бироқ унинг номи оммавий ахборот воситаларида тилга олиниши билан хавфсизликка оид хавотирлар ҳам кучайгани қайд этилмоқда.

 

АҚШ президенти Дональд Трамп эса бу борада кескин баёнот бериб, Можтаба Хоманаий номзодини “қабул қилиб бўлмайдиган танлов” деб баҳолаган.

 

Шунингдек, Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац ижтимоий тармоқлардаги чиқишида Эрон томонидан тайинланадиган ҳар қандай янги раҳбар эҳтимолий нишонга айланиши мумкинлигини таъкидлаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрон хавфсизлик сабабли янги олий раҳбар номини эълон қилишни кечиктирди | Zamon.uz